Kompaniya haqida - Mediana Mebel

Компания ҳақида

Mediana Mebel компанияси 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистон мебел бозорида муваффақиятли ва жадал ривожланаётган компания ҳисобланади! Бизнинг корҳонамиз ламинатланган, бўялган ва шпонланган материаллардан мебел ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқаришда биз фақат юқори сифатли материаллардан ва Felder (Австрия) профессионал ускуналаридан фойдаланамиз. Шунинг учун – биз ишлаб чиқарган мебелларнинг ишончлилигига ва чидамлилигига кафолат берамиз. Мебел ишлаб чиқаришга бағишланган кўргазма ва семинарларда фаол иштирок этишимиз бизга мебел дизайни соҳасидаги сўнгги тенденциялардан хабардор бўлиш имкониятини беради. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, бизнинг мутахассисларимиз сизнинг уйингиз ёки офисингиз учун ажойиб ечимлар беришга ҳаракат қилишади.

Материаллар

Компаниямиз ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган материаллар ва бутловчи қисмларни фақат ишончли хамкорлардан сотиб олади, ва улар экологик хавфсизлик сертификатларига эга. Ишлаб чиқаришимизга етказиб бериладиган материалларнинг сифати бизнинг ички сифат бўлимимиз томонидан назорат қилинади, бу бизга сифатсиз материаллар ёки компонентларнинг ишлатилишини истисно қилади. Маҳсулотларимизни ишлаб чиқариш учун биз ишлатиладиган материаллар: ЛДСП, ЛМДФ, акрил, металл, пластик, шиша.

Фурнитура

Бизнинг мебел тўпламларимизда – мебел аксессуарларини ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиси Blum компаниясининг фурнитуралари ишлатилади. Blum фурнитураси – мебелдаги тортма ва ешикларни ишлатишда сизга қулайлик ва қувонч бағишлайди. Сизни бундай мебел тўпламлари ўзининг мукаммаллик, қулайлик ва функционаллиги билан ҳайратда қолдиради. Мебелингизнинг жабҳаси орқасида яширилган юқори сифатли Blum фурнитураси жуда юмшоқ ва товушсиз очилиш/ёпилишни, қулайлик, қувончингиз ва мағрурлигингиз кафолати бўдади. Blum компаниясининг механизм ва фурнитуралари – йиллар давомида мукаммал ҳизмат қилади ва уйингиз учун ажойиб ва замонавий дизайн тақдим этади.


______________________________

Саволлар ва таклифлар бўйича бевосита телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
+99897 460-51-57, ёки Telegram-да: t.me/Dima844
Энг яхши ва самимий тилаклар ва ҳамкорликка ишонч билан, Mediana Mebel компаниясининг бошқарувчиси, Дмитрий Чжан.



Шарҳлар

Mediana Mebel 5 out of 5 based on 1 ratings. 1 user reviews.

12/09/2018

Спасибо Вам за мою уютную кухоньку!!! Выбирали с мужем очень долго компанию по изготовлению мебели и не ошиблись что выбрали Медиану Мебель! Остались приятные впечатления от работы с дизайнером, он сразу понял мою задумку, сделал все до мелочей так как нам нужно было. Спасибо установщикам за ответственный подход к делу, и уборку которую вы сделали после установки моей кухни. Спасибо вам огромное!!!

Оставьте заявку

Закажите кроватку

и мы свяжемся с вами в ближайшее время

Шарҳингизни қолдиринг

Баҳолаганлар