Мебелдаги қирилган жойларидан қандай қутилиш мумкин? - Mediana Mebel

Мебелдаги қирилган жойларидан қандай қутилиш мумкин?

дан

Бажарилиш услуби:

Корпуси ва тайерланиш материали:

Фасадлари тортамалари/ эшиклари:

Фурнитура:

Ушбу мебел тўпламламини ҳар қандай ўлчам ва
дизайнда ишлаб чиқаришимиз мумкин!

Умумий маълумот

Мебелингиздаги қирилган ва рангги ўчган жойлари кайфиятингизни бузмоқдами? Унда Mediana Mebel дан ажойиб лайфхакни кутиб олинг!
Ёғоч, МДФ ёки ДСПдан тайёрланган мебелингизнинг асл кўринишини тиклаш учун сизга куйидагилар ёрдам беради: 
Қирилиган жойларни йўқ қилиш учун:
Қора чой – бир дона қадоқланган (пакетикли) қора чойни чорак чашка сувга дамланг ва бир оз вақт кутинг. Пахта таёқчасини ёки пахтанинг ўзини ҳосил бўлган дамламада хўллаб олинг ва қирилган жойга суртинг.
Ёнғоқ данаги – уни иккига кесинг ва қирилган жойга суртинг. Қаттиқ босиб сурманг, энг муҳими ёнғок ёғи қирилган жойга сингиши керак. Ёғ сингиб кетгандан сўнг қирилган жойни қуруқ мато билан артиб олинг, хосил бўлган натижа сизни хайратда қолдиради.
Йод – пахта таёқчасини йодга ботириб олинг ва қирилган жойга суртиб қўйинг. Йод қуригандан сўнг қирилган жой умуман билинмайди.
Ишқаланиш натижасида рангги ўчган жойларни йўқотиш:
Сирка ва зайтун ёғининг аралашмаси – сирка кислотасининг тўртдан бир қисми ва зайтун ёғининг учдан бир қисмини аралаштиринг. Хосил бўлган аралашмада юмшоқ матони хўллаб олинг ва рангги ўчган жойни артиб олинг. Кейинчалик қуруқ мато билан артинг.
Мошина мойи – пахтага оз миқдорда мошина мойидан қуямиз, ва муаммоли жойга суртамиз, бир неча дақиқадан сўнг қуруқ мато билан артиб оламиз. 
Ушбу маслахатларимиз сизнинг мебелингизга ва сизга ёрдам беради деган умиддамиз. Амалда маслаҳатларимиздан фойдаланиб кўринг
ва натижалари, хайратланинг.

Ўхшаш

Оставьте заявку

Закажите кроватку

и мы свяжемся с вами в ближайшее время

Шарҳингизни қолдиринг

Баҳолаганлар