Мебел қопламалари ҳақида нималарни билиш керак? | Mediana Mebel

Мебел қопламалари ҳақида нималарни билиш керак?

Индивидуал хисоб

Бажарилиш услуби:

Корпуси ва тайерланиш материали:

Фасадлари тортамалари/ эшиклари:

Фурнитура:

Ушбу мебел тўпламламини ҳар қандай ўлчам ва
дизайнда ишлаб чиқаришимиз мумкин!

Умумий маълумот

Бундан аввал сизларга мебел ишлаб чиқаришда ишлатиладиган материаллар ҳақида гапириб берган эдик. Ушбу мавзуда эса машҳур мебел қопламаларнинг турлари ва хусусиятлари ҳақида гапириб берамиз.
Ламинация – МДФ ёки ДСП плиталари устига фактурали қоғозни қатронлар ва елимлар билан қоплинишига айтилади. Қоғоз – дарахтнинг фактурасига жуда ўхшайди. Ламинация (мустаҳкамлаш жараёни) 2та усулда амалга оширилади ва уларда қоғознинг орқа томонидаги елим ва қатронлар плиталар устига иссиқ ёки совуқ босим билан ёпиштирилади. Ишлов беришда ламинация қилинган плиталар чидамсизлиги туфайли, уларни мураккаб геометрик шакллар ясаш учун ишлатилмайди, асосан офис мебелларини ишлаб чиқаришда ишлатилади.
Шпонлаштириш – бу қалинлиги 0,2 дан 5 мм гача бўлган табиий ёғочнинг кесилган қисмини МДФ ёки ДСП плиталарига қопланишига айтилади. Ушбу қоплама туфайли мебел ҳақиқий ёғочдан тайёрланган мебелга ўхшайди. Албатта, ушбу усул ламинацияга қараганда қимматроқ, лекин у хашаматлироқ ва қимматроқ кўринади. Вакуумли босиш усули: қопламани мураккаб қисмлар атрофига ўраш имконини беради, шунинг учун бу турдаги мебелллар кўпроқ табиий кўринишга эга. Қоплама ҳар қандай ёғоч мебеллари каби эҳтиёткорликни ва алоҳида парваришни талаб қилади.
ПВХ плёнкаси билан қоплаш – бу чуқур уч ўлчамли фрезерланган ҳамда мураккаб геометрик сиртларга эга бўлган МДФ плиталар қисмларини қоплаш усулидир.
Краскалаш – бу усул мебелни ҳар қандай рангга бўяш имкони беради. Аммо, бўялган мебел қимматроқ нархга эга бўлади, чунки мебел фасадларини бўяш ҳамда мебел юзасини бўяшга тайёрлаш технологияси жуда мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган жараён. 
Акрил плёнка (акрилайн) 1 мм қалинликдаги қатрон ва елимлар қопламалари қоғознинг олд томонига махсус шимдирлиш ва улар мустаҳкамланиши натижасида пайдо бўлади. Юқори эгилувчанлик, мукаммал ёпишқоқлик, намликка чидамлилик ва юқори сифатга эга. 
Агар мебел учун материал ва уларнинг қопламаларни танлашда иккиланаётган бўлсангиз, бизга +99899 495 6565 рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўхшаш

Оставьте заявку

      Закажите кроватку

      и мы свяжемся с вами в ближайшее время

      Шарҳингизни қолдиринг

      Баҳолаганлар