Мебел учун қайси метериал турини танлаш афзалроқ? - Mediana Mebel

Мебел учун қайси метериал турини танлаш афзалроқ?

дан

Бажарилиш услуби:

Корпуси ва тайерланиш материали:

Фасадлари тортамалари/ эшиклари:

Фурнитура:

Ушбу мебел тўпламламини ҳар қандай ўлчам ва
дизайнда ишлаб чиқаришимиз мумкин!

Умумий маълумот

Мебел ишлаб чиқаришда унинг асосини тайёрлаш учун ишлатиладиган материалларнинг турлари унчалик ҳам кўп эмас, асосийлари ва кенг тарқалганлари бу – ДСП, МДФ ва ёғоч массиви (ёғоч).
Мебелга буюртма беришда кўпчилик инсонлар қайси турдаги материални танлаш афзалроқ деган савол билан ўйланиб қолишадилар, шунинг учун биз ушбу материалларнинг ижобий ва салбий жихатлари ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз:

ДСП. Бу турдаги материал нисбатан арзон ва ўрта чидамликка эга бўлиб, у офис мебели, меҳмонхона ва коридор учун тўғри келади. Асосий салбий жихати – одам соғлигига зарарлигидир, чунки таркибида техник елимлар ва қатронлар мавжуд. Намлик ва юқори ҳароратларга чидамсиз, кўп вақт ўтмай ташқи кўриниши ва хусусиятлари ўзгариши мумкин.
МДФ. Юқори зичликка ва чидамликка эга бўлган ёғоч маҳсулотларидан тайёрланган материал. Зичлиги туфайли мебел фурнитураларини (қотириш мосламаларини) яхши ушлаб туради. МДФ ДСПга нисбатан экологик тозароқ ва қулайроқ, аммо нархи ҳам қимматроқ. Юқоридаги ҳусусиятларини инобатга олсак, МДФ ошхона мебелларини ишлаб чиқариш учун энг яхши материал ҳисобланади. Ундан хар хил турдаги фасадларни ясаш ва фигурали фрезерлаш (филенок қилиш) мумкин. Ягона камчилиги – бу материал қирилишларга ва майда шикастланишларга чидамсизлигидир.

Юқоридаги материалларнинг иккаласи ҳам шпон, ПВХ плёнка ёки пластик билан қопланиш учун асос бўлиб хизмат қилишади. МДФни эса бўяш хам мумкин. Лекин, ушбу материалларнинг қопланиш ва бўяш технологиялари хақида биз кейинги мақоламизда айтиб берамиз.
Ёғоч массиви. Ушбу материал қиммат, аммо бой ва чиройли кўринишга эга. Ёғоч массивидан тайёрланган мебел доимий парваришни таълаб қилади, чунки вақт ўтиши билан унда майда ёриқчалар ва дарз кетиш аломатлари пайдо бўлиши мумкин. 
Бизнинг фикримизча, мебел учун – нарх-наво ва амал қилиш муддати бўйича энг оптимал танлов бу МДФ материалидир. Танловда адашманг!

Ўхшаш

Оставьте заявку

Закажите кроватку

и мы свяжемся с вами в ближайшее время

Шарҳингизни қолдиринг

Баҳолаганлар